Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази аҳолини огоҳлантирди

    Ижтимоий тармоқларда «Фаренгофорте» савдо номидаги спрей ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ турли видеолар тарқалмоқда. 

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасининг маълум қилишича, «Фаренгофорте» савдо номидаги маҳсулот аслида дори воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат берилмаган.

    Шу муносабат билан, Марказ Республика ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублигидан, мулкчилик ва бошқарув шаклидан қатъий назар) барча ташкилотлар ва юртдошларимизни огоҳликка чақирди.

    «Фаренгофорте» маҳсулотини реализация қилмаслик сўралди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates