Фармацевтика соҳасидаги лойиҳалар ўрганилди

    Мамлакатимизда 8 август 2022 2235

    Жорий йил 7 августда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Тошкент вилоятида ўз ишини давом эттириб бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларига ташриф буюрди.

    Бундай ташрифларнинг асосий мақсади ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг жорий ҳолатини ўрганиш, тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилиш, инвестициявий, саноат ва экспорт фаолиятини ривожлантириш мақсадида барча имкониятлардан фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқишдир.

    Ташриф йўналиши бўйлаб биринчи бўлиб тиббиёт, ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳалари учун биотехнологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган «Rossa» МЧЖ компанияси кўздан кечирилди. Лойиҳани амалга ошириш учун 5 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб этилди. Бу ерда замонавий ускуналар ўрнатилди ва тажрибали мутахассислар ишлаяпти. 2021-2022 йиллардаги пандемия даврида компания SES эҳтиёжлари учун COVID-19 ташхисини қўйиш учун 3,8 миллион PCR тестини етказиб берди. Бу, биринчи навбатда, маҳаллий ишлаб чиқарилган диагностика воситаларига ички талабни қисман таъминлашга, иккинчидан, битта тест нархини 2021 йилда 30 минг сўмгача, 2022 йилда эса 27 минг сўмгача камайтиришга имкон берди.

    Шунингдек, Ҳукумат комиссияси аъзоларига компаниянинг янги ишланмалари, шу жумладан OIV, B va C гепатитлари, инсон папилломавируси, сил, герпес ва бошқа инфекцияларни аниқлаш учун PCR тест тизимлари тақдим этилди.

    Комиссия ташриф буюрган навбатдаги манзил Зангиота туманидаги 130 гектар майдонда жойлашган «Toshkent Farma Park» инновацион фармацевтика илмий-тадқиқот кластерини қуриш майдончаси бўлди. Лойиҳа Республикада фармацевтика саноатининг комплекс ривожланишини рағбатлантириш мақсадида амалга ошириляпти.

    Ўз тақдимотларида масъул раҳбарлар бажарилган ишларнинг жорий натижалари ва истиқболдаги режалари ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, кластер ҳудудида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази, илмий-тадқиқот марказлари, вивариум, Фармацевтика техник университети, ишлаб чиқариш корхоналари, маъмурий бинолар, стадионли спорт мажмуаси ва бошқа иншоотлар барпо этиш режалаштирилган. Ҳозирнинг ўзида Туркия, Чехия, Ҳиндистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг йирик хорижий компаниялари резидент мақомини олишга қизиқиш билдирган. Ушбу компаниялар томонидан умумий қиймати 200 миллион долларга яқин лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

    Комиссия аъзолари кластернинг ҳар бир таркибий қисмини амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати, ҳар бир объектни қуриш, муҳандислик коммуникацияларига уланиш ва бошқа жиҳатлар билан қизиқди.

    Тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мулоқотда бизнес учун долзарб масалалар кўтарилди, шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш бўйича конструктив ғоялар билдирилди. Масъул раҳбарларга кластер қурилишининг ҳар бир босқичини амалга ошириш, юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни идоралараро яқин ҳамкорлик қилиш орқали тезкор ҳал этиш бўйича ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates