Мазкур ташаббус аҳолига қулай шарт-шароит яратиш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандликни ошириш ҳамда маҳаллий иқтисодиётни жонлантиришга қаратилган.
Бу бўйича Тошкент вилояти ҳокимининг қарори имзоланди. Унга кўра, марказларда тадбиркорлик субъектлари учун қулай бинолар, аҳолига хизмат кўрсатиш нуқталари, ўқув курслари ва бошқа ижтимоий инфратузилма иншоотлари жойлашади.
Маҳалла марказларида ташкил этиладиган иш ўринлари маҳаллий аҳоли, айниқса, камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзолари банд қилинади. Улар тегишли касбларга ўқитилиб, марказларда фаолият юритишлари учун зарур асбоб-ускуналар билан таъминланади.








