Фарзандини мактабга юбормаган она жаримага тортилди

    МИБ ходимлари томонидан Андижон вилоятининг Балиқчи туманида она ўз фарзандини мактабга юбормасдан уй юмушларини қилдириб келгани аниқланди.

    Қайд этилишича, фарзандини мактабга юбормасдан уй юмушларини қилдириб келгани учун она ҳудуд профилактика инспектори томонидан жаримага тортилган. Бироқ фарзанди таълимига бефарқ она маъмурий жаримани ўз вақтида тўламаган.

    Мажбурий ижро бюро ходимлари томонидан берилган огоҳлантиришдан сўнг, аёл фарзандини мактабга юбормаганлиги учун қўлланилган 375 000 сўм жаримани тўлади.

    Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 375 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates