Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари муносиб кутиб олинди

    Ижтимоий ҳаёт 25 феврал 2023 1428

    Туркияда 18 кунлик муваффақиятли қидирув-қутқарув ишларидан сўнг Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг отряди ўз ватанига қайтди.

    Хабарингиз бор, 6 февраль куни Туркиянинг жанубий-шарқий вилоятларида даҳшатли зилзила сабаб ўн минглаб инсонлар ҳалок бўлди.

    Ўзбекистон Президенти топшириғига кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 100 кишидан иборат қидирув-қутқарув гуруҳи табиий офат ўчоғи, яъни Ҳатай вилоятига жўнатилди.

    Отрядимиз иштирокидаги қутқарув операцияси 2 ҳафтадан кўпроқ давом этди ва шу вақт ичида йигитлар вайроналар остидан 18 нафар тирик одам ва 200 га яқин жасадларни олиб чиқдилар.

    Бугун бизнинг қаҳрамонларимиз уйга қайтишди. Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, Фавқулодда вазиятлар вазири ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.