Фазовий қурилма биринчи марта Ойнинг нариги томонига қўнди

    Қўниш модули қўнгандан кейин 48 соат ичида робот қўл ёрдамида Ой юзасидан тош ва тупроқ ҳамда унинг чуқур қатламларидан намуналар йиғади.

    Хитойнинг Chang'e-6 фазовий қурилмаси 2 июнь, якшанба куни Ойнинг нариги томонига қўнди. Бу миссия инсоният тарихида биринчиси бўлди, дея хабар беради Xinhua ва Reuters.

    Қайд этилишича, зонд Пекин вақти билан соат 6:23 белгиланган қўниш зонасида етиб келган. Қурилманинг мақсади ва вазифаси Ой юзасидан тошлар ва тупроқларни ажратиб олиш ва намуналарни етказишдир.

    Қўниш Queqiao-2 сунъий йўлдош-ретранслятори кўмагида амалга оширилди, дея таъкидлади Хитой миллий коинот маъмурияти (CNSA).

    Chang'e-6 фазовий қурилмаси 3 май куни ишга туширилган эди, деб хабар беради korrespondent.net.