Маросим бугун Президентнинг Хельсинкидаги Мянтюниеми қароргоҳида бўлиб ўтди.
Президент ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Марин ҳукумати парламент партиялари янги ҳукуматни шакллантирмагунча вақтинчалик фаолият юритиб туради.
Санна Марин ҳукумати истеъфоси 2 апрель куни ўтказилган парламент сайловларида унинг бошчилигидаги Социал-демократик партиянинг учинчи ўринни эгаллагани билан боғлиқ, деб хабар беради korrespondent.net.