Финляндия миллий таълим агентлиги вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюради

    Жорий йилнинг 23 август куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Финляндия миллий таълим агентлиги (EDUFI) вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

    Унда Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев, тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда Финляндия миллий таълим агентлигининг ҳамкорликлар бўйича директори Саму Сейтсало, агентлик лойиҳа раҳбари Жуни Кангасниеми ва экспертлар Раиса Веняляйнен, Тимо Юнтунен иштирок этишди.

    Учрашув кун тартибидан жорий йилнинг 5-9 сентябрь кунлари режалаштирилаётган Финляндия делегациясининг Ўзбекистонга ташриф дастури ҳамда Таълим инспекцияси ҳамда Миллий таълим агентлиги ўртасида институционал ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш режаларига доир қатор масалалар ўрин олди.

    Шу билан биргаликда Таълим инспекцияси ходимларининг таълим бошқаруви бўйича салоҳиятини ошириш, Ўзбекистон ва Финляндия таълим тизими вакиллари ўртасида тажриба алмашишга қаратилган семинарлар ва тренинглар ташкил этиш, Ўзбекистонда таълим сифати ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш орқали Европа Олий таълим ҳудудига кириш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда Финляндия миллий таълим агентлиги, Хелсинки университети билан ҳамкорликда Ўзбек-фин Педагогика институти фаолиятини такомиллаштириш учун фин мутахассисларини жалб қилишга доир масалалар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди, деб хабар беради Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates