Финляндия Ўзбекистон таълим тизимини такомиллаштириш учун 1 миллион евро маблағ ажратди

    Таълим 7 феврал 2022 2479

    Аввал хабар берилганидек, ўтган йил якунида Таълим инспекцияси, Халқ таълими ва Ташқи ишлар вазирлиги мутасаддиларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига биноан фин таълим тизимини чуқур ўрганиш мақсадида Финляндияга расмий ташрифни амалга оширганди.

    Ташриф давомида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Финляндия миллий таълим агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

    Мазкур меморандумда таълимда сифат ва амалиётини рағбатлантириш мақсадида тизимни ривожлантириш, жумладан, янги педагогик усуллар, ўқитиш жараёнлари, педагогик бошқарув, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, тадқиқ этиш, баҳолаш ва жорий этиш ҳамда ўқитувчилар малакасини оширишни ривожлантириш каби мақсадлар ўрин олган.

    Шу билан биргаликда, мазкур ҳужжат доирасида ўқитувчилар малакасини ошириш соҳасида инновацион педагогик тажриба алмашиш ва янги технологиялардан фойдаланишга кўмаклашиш, конференциялар ва семинарлар ўтказишни рағбатлантириш орқали таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш каби лойиҳаларни амалга ошириш ҳам режалаштирилган.

    Ташрифнинг илк амалий натижаларидан бири сифатида Финляндия ҳукумати томонидан ҳамкорлик меморандумида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 миллион евро миқдорида маблағ ажратилди.

    Шунингдек мазкур лойиҳа режасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон томони билан келишиш учун эса қўшимча 55 000 евро маблағ ажратилган бўлиб, унда фин таълим тизими вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюриши, таълим жараёнлари билан яқиндан танишган ҳолда Таълим инспекцияси вакиллари билан муҳокамалар ўтказиш орқали лойиҳа режасини ишлаб чиқиши кўзда тутилган.

    Дастлабки келишувларга кўра лойиҳа доирасида фин таълим экспертларини жалб қилган ҳолда ўқув жараёнларини ташкил қилиш, ўқув-методик адабиётлар яратиш, таълим вакиллари учун малака ошириш курслари фаолияти кўзда тутилган.

    Таълим йўналишидаги яқин ҳамкорликнинг давоми сифатида келгусида финляндиялик ва эстониялик ҳамкорлар кўмагида Ўзбекистон таълим тизимининг халқаро таълим ҳамжамиятига қўшилишига қаратилган TWINNING дастурини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бориляпти.

    Маълумот учун, TWINNING яъни «биродарлик» лойиҳаси Европа Иттифоқи қонунчилиги учун зарур кўникма ва тажрибага эга бўлган институционал ҳамкорлик орқали шерик мамлакатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган узоқ муддатли лойиҳа ҳисобланади.

    Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади кадрлар тайёрлаш ва давлат институтлари тузилмаларини қайта ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали шерик давлатлар маъмуриятларининг бошқарув салоҳиятини оширишга қаратилган, деб хабар беради Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates