Финляндия расман НАТОга қўшилди

    Финляндия АҚШга НАТОга аъзо бўлиш тўғрисидаги ҳужжатни топширди ва алянснинг 31-аъзоси бўлди.

    Финляндия расман НАТОга аъзо бўлиш маросими алянс веб-сайтида трансляция қилинди.

    Мамлакат ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто Шимолий Атлантика шартномасига қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни топширди, бу эса жараённинг якунланганини англатади.

    Янги аъзоларнинг қўшилиши учун ҳужжатлар АҚШда сақланади. 1949 йил 4 апрелда Вашингтонда Шимолий Атлантика шартномаси имзоланган. Финляндия айнан шу санада НАТОга қўшилди.

    Финляндия ўтган йили май ойида Украинадаги воқеалар фонида НАТОга аъзо бўлишга қарор қилган. Дастлаб, унинг аризаси алянснинг 30 та давлатидан 28 таси томонидан маъқулланган – Будапешт ва Анқарадан ташқари. Венгрия мамлакатнинг иттифоққа аъзолигини март ойи охирида, Туркия эса апрель ойи бошида ратификация қилган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates