Финляндиянинг ЕХҲТдаги доимий вакили билан учрашув бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 12 октябр 2023 1676

    Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Финляндиянинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги (ЕХҲТ) Доимий вакили Веса Ҳаккинен билан учрашди.

    Музокаралар чоғида икки давлатнинг ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича томонларнинг қарашлари юзасидан фикр алмашилди.

    ТИВ раҳбари ўринбосари Финляндия вакилларига мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берди.

    ЕХҲТ доирасида “яшил иқтисодиёт” ва “яшил энергия”, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор экани қайд этилди деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    Мулоқот мобайнида минтақавий ва халқаро кун тартибидаги айрим масалалар ҳам муҳокама этилди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates