Фирибгарлар сохта “ChatGPT” аккаунтларни ўғирламоқда

    Кибержиноятчилар улардан “Facebook” ижтимоий тармоғидаги аккаунтларни эгаллаб олиш учун фойдаланишган.

    “Google“ компанияси ”Chrome Web Store“ интернет-дўконидан машҳур "OpenAI"нинг расмий “ChatGPT” нейрон тармоғи ниқоби остидаги браузер созламаларини олиб ташлади. «Троян» созламасини жорий йил 14 март кунидан бошлаб, 9 мингдан ортиқ фойдаланувчилар юклаб олган бўлиб, у асосан ижтимоий тармоқ «сookie" файлларини йиғиши аниқланган.

    Кибержиноятчилар улардан “Facebook” ижтимоий тармоғидаги аккаунтларни эгаллаб олиш учун фойдаланишган. “Guardio Labs тадқиқотчисининг сўзларига кўра, зарарли дастур "Google Ads" реклама тизими орқали тарқатилган, шунинг учун оддий фойдаланувчилар унинг сохта ҳавола эканлигини фарқлай олишмаган.

    Кибержиноятчилар «троян» тақдим этган "cookie“ орқали жабрланувчи маълумотларини қўлга киритиб, унинг аккаунтини эгаллаб олишган ва зарарли «троян»ни бошқа фойдаланувчиларга тарқатишган. Эгаллаб олинган аккаунтлар ўз эгалари томонидан қайта тиклаб олинмаслиги учун жараёнлар мураккаблаштирилган ҳамда турли экстремистик ва террорчиликка чорловчи постлар жойлаштирилган.

    Ҳозирда созлама "Chrome Web Store“ интернет-дўконидан ўчирилган, аммо ”ChatGPT«га бўлган катта қизиқиш сабабли шунга ўхшаш ҳолатлар такрорланиши мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates