Фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланаётган 4 киши Ўзбекистонга олиб келинди

    Интерпол каналлари орқали қидирув эълон қилинган 4 нафар жиноятчини депортация қилиш масаласи ҳал этилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги.

    Қайд этилишича, АҚШ Иммиграция ва божхона полицияси ходимлари ҳамроҳлигида икки нафар ўзбекистонлик Нью Йоркдан Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортга олиб келинган.

    Шунингдек, яна икки киши Истанбулдан чиқариб юборилган. Улар кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш мақсадида Интерпол Миллий марказий бюроси ва республика ҳудудий ички ишлар органлари ходимларига топширилган.

    Бу 4 киши солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates