Физика бўйича Нобель мукофоти совриндорлари номи маълум қилинди

    2024 йилги физика бўйича Нобель мукофоти америкалик олим Жон Ҳопфилд ва канадалик олим Жеффри Ҳинтонга берилди.

    Улар “сунъий нейротармоқлардан фойдаланган ҳолда машинани ўрганиш имконини берувчи фундаментал кашфиётлар ва ихтиролар” учун тақдирланди.

    Мукофот сайтида айтилишича, Ҳопфилд ахборотни сақлаш ва қайта қуришга қодир тузилмани ишлаб чиққан. Ҳинтон маълумотларнинг хусусиятларини мустақил равишда очишга имкон берувчи усулни ихтиро қилди. Ушбу усул бугунги кунда қўлланиладиган йирик нейротармоқлар учун жуда муҳим эканлиги исботланди.

    Аввалроқ тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинган эди. Улар америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гэрри Равкан бўлиб, олимлар микроРНК молекулаларини кашф этишди ва уларнинг генларни посттранскрипцион тартибга солишдаги ролини аниқлашди, деб хабар беради mir24.tv.



    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates