Жанубий кореялик ёзувчи адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди

    Жанубий кореялик ёзувчи Ҳан Канг адабиёт бўйича Нобель мукофотини қўлга киритди, дея хабар беради Нобель қўмитасининг Х ижтимоий тармоқдаги хабарида.

    “Адабиёт бўйича Нобель мукофоти жанубий кореялик ёзувчи Ҳан Кангга “тарихий жабр-ситамларни олиб чиққан ва инсон ҳаётининг нозиклигини кўрсатган бой насри учун” берилади”, дейилади хабарда.

    Унинг асарлари орасида “Вегетариан” романи халқаро ютуқ сифатида эътироф этилган. Қўмита таъкидлаганидек, ёзувчи “тана ва руҳ, тирик ва ўлик ўртасидаги боғлиқликни ўзига хос тушунади ва ўзининг шеърий экспериментал услубида замонавий насрда новаторга айланди”.

    Ҳан Канг адабиёт бўйича Нобель мукофотининг биринчи жанубий кореялик лауреати бўлди. Аввалроқ, 2016 йилда у “Вегетариан” романи учун халқаро Букер мукофотига сазовор бўлган ва бу унинг инглиз тилига таржима қилинган илк китобларидан бири бўлган эди. 2005 йилда ёзувчи Ли Сан адабиёт мукофотини ҳам сазовор бўлган, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates