Франция Исроилга учирилган Эроннинг 10 га яқин дронини йўқ қилганини маълум қилди

    Франция мудофаа вазири Лекорнюнинг таъкидлашича, Париж Исроилнинг Эронга берган зарбаларида иштирок этмаган.

    Франция мудофаа вазири Себастьен Лекорню Франция қуролли кучлари Исроил томон учирилган Эроннинг 10 га яқин учувчисиз учоқларини зарарсизлантирганини айтди.

    Миллий кенгашда нутқ сўзлаган Лекорню, Франция Исроилнинг Эронга зарба беришида иштирок этмаганини айтди. Унинг таъкидлашича, Франция таҳдид юзага келган тақдирда минтақадаги ўз базаларини қонуний ўзини-ўзи ҳимоя қилиш тамойили асосида ҳимоя қилади.

    Вазир, шунингдек, минтақада жойлаштирилган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Rafale қирувчи самолётлари Эроннинг бир нечта учувчисиз учоқларини тутиб олганини айтди. Ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасидаги баёнотида у гап Исроил томон йўл олган учувчисиз учоқлар ҳақида бораётганини аниқлик киритди, деб хабар беради aa.com.tr.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates