Францияда автомобиль ҳайдамагани учун ҳайдовчиларга пул тўланади

    Франциянинг Лилль шаҳрида маъмурият ҳайдовчиларга куннинг тиғиз пайтларида автомобиль ҳайдамасликлари учун пул тўлашга қарор қилди.

    Қайд этилишича, соат 07:00 дан 09:00 гача ва 16:30 дан 18:30 гача бўлган даврда шаҳар йўлларида катта тирбандликлар юзага келади. Улар билан турли усуллар билан курашишга ҳаракат қилишди, аммо бирортаси фойда бермади.

    Шундай қилиб, маъмурият Ecobonus акциясини бошлашга қарор қилишди. Бу акция орқали энди ҳайдовчилар куннинг тиғиз вақтларида автомагистралларда автомобиль ҳайдамагани учун икки евро олишади. Лойиҳа сентябрь ойида бошланади.

    Унда беш минг ҳайдовчи иштирок этиши аллақачон маълум. Кейинчалик кўпроқ одам мукофот олиш имкониятига эга бўлади.

    Ecobonus аъзоси бўлиш учун 12 майгача рўйхатдан ўтиш жараёнини якунлаш керак. Кейин GPS орқали ҳаракатни кузатиш учун смартфонга иловани юклаб олиш талаб этилади.

    Ҳайдовчилар А1 Париж-Лилл ва А23 Валанcен-Лилл автомагистрали бўйлаб ўрнатилган транспорт камералари орқали назорат қилинади, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates