Францияда Олимпия ўйинлари бошланганидан буён 200 киши ҳибсга олинди

    Олимпия ўйинлари бошланганидан бери ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Париж ва унинг атрофида 200 кишини ҳибсга олди.

    Бу ҳақда Франция ички ишлар вазирлиги раҳбари Жеральд Дарманен маълум қилди.

    Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, ўйинларнинг биринчи ҳафтасида жиноятчилик даражаси сезиларли даражада камайди. Унга кўра, ўғирликлар сони 24 фоизга, автомашиналарни ўғирлаш 10 фоизга камайди.

    Вазир жиноятчиликнинг камайишини Олимпиада вақтида тартибни сақлашга кўплаб полиция ходимлари жалб қилингани билан изоҳлади.

    Олимпия ўйинлари объектлари жойлашган Иль-де-Франс ҳудудида 35 минг полиция ва жандарм, 18 минг ҳарбий хизматчи ва хусусий хавфсизлик корхоналарининг бир неча минг ходимлари жалб қилинди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates