Франциялик мутахассислар «Ўзавиация»да дарс берди

    Таълим 27 феврал 2023 1271

    Жорий йил 24 февралда «Ўзавиация» агентлиги директори Тоҳир Назаров Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Орелия Бушез хоним билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил ноябрь ойида Францияга амалга оширган олий даражадаги ташрифи доирасида имзоланган «Фуқаро авиацияси соҳасида техник ҳамкорлик тўғрисидаги Келишув»ни амалга ошириш бўйича келгусидаги режалар муҳокама этилди.

    Учрашув давомида иштирокчилар Франция Фуқаро авиацияси Бош Бошқармаси ҳамкорлигида Миллий фуқаро авиацияси билим юрти (ENAC) томонидан «Ўзавиация» агентлигида ўтказилган ўқув курсларининг якунига бағишланган расмий Сертификатлар топшириш тадбирида иштирок этди.

    Жорий йил 20–24 февраль кунлари давомида ташкил этилган ушбу ўқув курсларида «Ўзавиация» агентлигининг 12 нафар инспекторлари иштирок этди.

    Бугун эса барча тингловчилар — «Ўзавиация» агентлиги инспекторлари Франция Миллий фуқаро авиацияси билим юрти сертификатларини олди.

    Ўқув курси Миллий фуқаро авиацияси билим юрти катта ўқитувчиси Пиерре Роселини томонидан «Инспектор текширувларини ўтказиш» («Audit SMS techniques») йўналиши бўйича олиб борилди деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates