Франциянинг EDF департаменти мутасаддилари билан учрашув ўтказилди

    Энергетика 6 феврал 2023 1566

    Жорий йил 3 февралда Тошкент шаҳар ҳокимлигида EDF департаментининг мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шакиров, ҳоким ўринбосари Шароф Раҳманов EDF департаментининг Марказий Осиё бўйича директори Эммануель Чевеннемент, EDFнинг бизнес бўйича катта менежери Анна Шараева ва Ўзбекистондаги бош директори Пьер Поль Антенисенс иштирок этди.

    Мулоқот давомида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, хусусан, пойтахтдаги қатор объектларга қуёш панелларини ўрнатишга қаратилган лойиҳа доирасидаги ишлар кўриб чиқилди.

    Қайд этилишича, лойиҳа, нафақат шаҳримиз балки мамлакатимиз учун истиқболли ҳисобланади ва унинг амалга оширилиши натижасида электр энергияси сарфи сезиларли даражада камаяди. Объектларга ўрнатилган қуёш панеллари уларнинг ўз истеъмолидан ташқари қўшимча бинолар ва аҳолига йўналтирилиши мумкин.

    Франция томонининг маълум қилишича, бугунги кунда лойиҳанинг техник, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳужжатлари такомилига етказиляпти. Шу билан бирга, ушбу узоқ муддатли, кенг кўламли лойиҳани биргаликда амалга ошириш учун ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган компаниялар кўриб чиқиляпти, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Учрашув якунида томонлар амалий мулоқотлар давом этишини билдирди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates