баннер
29 мар 2025
05:52

    Франциянинг машҳур Авигнон халқаро театрлар фестивалида Ўзбекистон вакиллари иштирок этади

    Франциянинг Авигнон Офф фестивали 1966 йилда машҳур Авигнон Фестивали атрофида ташкил этилган оммавий дастур сифатида келиб чиққан ва ҳозирда дунёдаги энг йирик саҳна санъати фестивалларидан бири ҳисобланади.

    Бугун, 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

    Шунингдек, учрашувда Франциянинг Авигнон Офф фестивали ҳамраиси Ҳаролд Давид ҳам иштирок этди.

    Учрашув давомида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданият соҳасидаги алоқаларнинг жорий ҳолати, уни ривожлантириш масалалари, хусусан, 2025 йилда Францияда «Ўзбекистон маданияти кунлари»ни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар, Ўзбекистон вакилларининг 2025 йилда Авигнон Офф фестивалида иштироки каби масалалар муҳокама қилинди.

    Маълумот ўрнида, Франциянинг Авигнон Офф фестивали 1966 йилда машҳур Авигнон Фестивали атрофида ташкил этилган оммавий дастур сифатида келиб чиққан ва ҳозирда дунёдаги энг йирик саҳна санъати фестивалларидан бири ҳисобланади.

    Ҳар йили июль ойида Прованс вилоятининг марказида жойлашган тарихий Папалар шаҳри Авигнон фестиваль-шаҳарга айланади, минглаб санъаткорлар 140 дан ортиқ театр майдонларини эгаллаб, икки ҳафта давомида кўчаларда парад қилишади.

    Учрашув давомида томонлар 2025 йилги Авигнон халқаро театрлар фестивалида илк бор Ўзбекистон ёш томошабинлар театри иштирок этиши, 2026 йилда мазкур фестивалда Ўзбекистон фахрий меҳмон давлат сифатида иштирок этишига келишиб олди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech