Ушбу йирик гастрономик тадбир доирасида ташкил этилган стендда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, миллий таомлари ва гастрономик мероси намойиш қилиняпти.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари турли гастрономик ассоциациялар вакиллари билан учрашувлар ўтказяпти. Жумладан, Бутунжаҳон ошпазлар жамияти (Worldchefs Assosiation) вакиллари билан музокаралар олиб борилиб, келажакда Ўзбекистоннинг гастрономик фестиваль ва кўргазмалардаги иштирокини кенгайтириш ҳамда гастрономик туризм соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг миллий брендини тарғиб қилиш бўйича масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, фестиваль меҳмонлари Ўзбекистоннинг бой маданияти ва меҳмондўстлигини юқори баҳолаб, мамлакатимизга саёҳат қилиш истагини билдирди ва Ўзбекистонни гастрономик саёҳатлар учун истиқболли манзил сифатида эътироф этдилар.
Фестивалда Ўзбекистон ошпазлари томонидан тайёрланган ош фестиваль меҳмонларига тақдим этилди. Ушбу таомлар нафақат таъми билан, балки уларнинг тайёрланиш жараёни орқали ҳам катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, ош тайёрлаш санъати меҳмонларда катта таассурот қолдириб, кўплаб халқаро гастрономия экспертлари томонидан ижобий баҳоланди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
«Worldchefs Village» халқаро ошпазлар фестивали 27 январга қадар давом этади.