Татаристонда Қорақалпоқ санъати тақдим этилади

    Россиянинг Қозон шаҳрида 25-30 ноябрь кунлари « Восточный базар в Казане» («Қозонда шарқий бозор») халқаро фестивали ўтказилади.

    Иштирокчилар орасида Қорақалпоғистондан ташриф буюрган санъат усталари, рассомлар ва туроператорлар ҳам бор. Эртага «Пирамида» кўнгил очар мажмуасида Ўзбекистон ва Қорқалпоғистон санъат усталари, шунингдек, «Aйкулаш» Қорқалпоғистон давлат миллий фольклор ансамбли иштирокида «Дружба» («Дўстлик») концерт дастури намойиш этилади.

    Фестиваль доирасида Қорқалпоғистонлик рассомларнинг кўргазмалари намойиш этилади, Қозон давлат маданият университетида драматург Т. Миннуллиннинг «Четыре жениха одной девушки» («Бир қизнинг етти қаллиғи») спектакли намойиш этилади, деб хабар беради ЎзА.

    Қорқалпоғистон ва Татаристон ҳамкорлигини кенгайтириш, тажриба алмашиш ва «Культурные связи народов Азии и Востока» («Осиё ва Шарқ халқларининг маданий алоқалари») халқаро фестивалида қатнашиш учун Татаристон билан ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида туризм, маданият ва таълим соҳаларида расмий учрашувларда делегациямиз аъзоларининг иштироки режалаштирилган.

    Татаристонда шунингдек, Буюк Қорақалпоғистон шоири Ажинияз Касибай ўғлининг 200-йиллиги нишонланади. 30 нябрда эса «Aйкулаш» ансамбли фестивалнинг ёпилишига бағишланган гала-концертда иштирок этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates