Француз тили ўқитувчилари учун Францияда малака ошириш имконияти

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Вазирлик тизимидаги француз тили ўқитувчилари учун "Энг яхши француз тили ўқитувчиси" танловини ташкил этмоқда!

    Танловда кимлар иштирок этиши мумкин?

    Ушбу танловда Ўзбекистон Республикаси давлат умумтаълим мактабларининг француз тили ўқитувчилари қатнашиши мумкин;
    номзод камида B1 даражадаги DELF/DALF/TCF дипломига ёки сертификатига эга бўлиши керак (TCF учун барча тестлардан, шу жумладан ихтиёрий тестлардан ўтиш талаб этилади);

    илгари ҳеч қачон Францияда амалиёт ўташ учун грантларни қўлга киритмаган бўлиши лозим.

    10 нафар ғолиб ўқитувчи Францияда икки ҳафталик таълим амалиёти учун грантни қўлга киритади!

    Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали ариза топшириш лозим: https://forms.gle/rV3NEGC5xtmKtwKMA

    Рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 31-март кунига қадар давом этади.

    Танлов икки босқичда - ҳужжатларни саралаш ва суҳбат тарзида бўлиб ўтади. Натижалар шу йилнинг апрел-май ойларида эълон қилиниши режалаштирилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates