Фуқаро дори воситаларини нон ичига яшириб олиб ўтмоқчи бўлди

    У, шунингдек, совун қутисига ҳам дори беркитган.

    “Тошкент- АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати хабарига кўра, “Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти” постида “Деҳли-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаронинг полиэтилен қўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилди.

    Натижада божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, сифати кафолатланмаган, муқобил манбаларга кўра тахминий нархи 40 млн сўм бўлган, қандолат қутиси, совун қутиси ҳамда нон маҳсулоти ичига яширилган 8 номдаги 59 та ампула, 97 та флакон ва 142 та конвалютадаги дори воситалари борлиги аниқланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates