Қайд этилишича, департамент ўтказган тезкор тадбирда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги «Д.К.» АЖ қўриқчиси М.А. С.У. ва Ё.И.лардан 2 500 АҚШ доллари эвазига ушбу корхонага ишга киритиб қўйишини айтиб, пулни олганида ушланган.
Шу каби ҳолат яна кузатилган: Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмаси бўлим ҳисобчиси Ю.Ҳ. фуқаро С.Зни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаб қўйиши эвазига 700 АҚШ долларини олган чоғида қўлга олинган.
Фарғона вилоятида эса «Тошлоқтумангаз» газчиси М.М. ва бошқалар фуқаро А.Сни мазкур газ таъминоти корхонасига ишга жойлаб қўйишини айтган. Сўнгра 1,7 млн сўм ва 500 АҚШ долларини қўлга киритганликлари аниқланган. Кейин фирибгарлар олган поранинг 640 АҚШ долларини қайтарган ва бу процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.