Фуқаро онлайн харидлар билан боғлиқ фирибгарликка дучор бўлди

    Онлайн харидлар билан боғлиқ фирибгарликка дуч келган Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи 2003 й.т., Ю.М, вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилди.

    Гап шундаки, у телеграм мессенжеридаги “Loro Piano” номли гуруҳдан кийим сотиб олмоқчи бўлиб гуруҳ админстраторига мурожаат қилганлиги ва унинг банк картасига бир миллион сўмга яқин пулни ўтказиб берганлигини, пулларни қўлга киритган шахс у билан ёзишмаларини ўчириб, унинг профилини блоклаб, ғойиб бўлганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

    Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи 2005 й.т., К.Р. эканлиги аниқланган.

    К.Р. ушбу жиноятни Андижон шаҳар ҳудудидан сим-карта топиб олиб, ушбу рақамга телеграм аккаунти очиб, “Loro Piano” гуруҳига аъзо бўлганлиги, шундан сўнг интернет тармоғидан турли кийимлар суратларини олган ҳолда сохта эълон жойлаштириб жабрланувчини ишончига кириб, содир этганлиги маълум бўлди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates