Фуқароларга «сохта ҳавола» юборувчи йигитча ўзининг қопқонига ўзи тушиб қолди

    Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида яшовчи 39 ёшли Б.Р. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 11.719.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида яшовчи 20 ёшли Х.З. содир этганлиги аниқланган.

    Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.З. Интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Х.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates