3 та вилоятда қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цехлар аниқланди

    Фарғона, Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда ноқонуний равишда қўлбола алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариб келган яширин цехлар фаолиятига чек қўйилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.М. Ўзбекистон туманидаги хонадонда яширин цех ташкил қилиб, қалбаки акциз марка ва ёрлиқлардан фойдаланган ҳолда қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу яширин цехдан турли номдаги 2 790 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулоти, 1 692 дона қалбаки акциз марка, 5 781 дона «QR-код» маркировка,1 091 дона шиша идиш, 60 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

    Шунингдек, Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда алкоголь маҳсулотларини яширин ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган фуқаро Т.Н. қўлбола усулида тайёрланган 514 дона "Қаратау" номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ўтказиш мақсадида таниши Б.У.нинг хонадонида вақтинча сақлаб қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

    Департаментнинг Қамаши туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ю.С. нинг бошқарувидаги "Damas" русумли автомашина салонида сотиш мақсадида олиб кетилаётган 1 200 дона истеъмолга яроқсиз қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates