Энг катта бахт – ватанга кераклигинг

    Фикр 5 сентябр 2024 204

    Бу йил жонажон ватанимиз ўзининг 33 йиллик мустақил ҳаёт йўлини босиб ўтмоқда. Ўтган йилларда амалга оширилган залворли ўзгаришлар, туб ислоҳотлар замирида, аввало, мустақиллик, тенглар ичра тенглик ҳуқуқи мужассам топгандир.

    Янги Ўзбекистонда қисқа муддатда жуда катта ишлар амалга оширилди, жамиятимизнинг барча жабҳаларида комплекс ўзгаришлар қилинди. Улар қаторида Инсонга, унинг қадрига эътибор энг бош масала бўлди, десак янглишмаймиз. Йил номлари ва давлат дастурлари, муҳтарам Президентимизнинг «Инсон – жамият — давлат», деган бош ғоялари фикримизни тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси бош қомусининг 7-моддасида «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир…», деб белгилаб қўйилган. Бунга ҳамоҳанг равишда давлатимиз бош сиёсатида ҳам инсон, унинг қадри бирламчи масалалардан саналади.

    Яқин-яқингача мамлакат ташқарисида фуқароларимизга муносабат тубдан бошқача эди. Чет элга ишлаш учун кетган, йўлини йўқотган, адашган Ўзбекистон фуқаролари одам ўрнида кўрилмас, турли қийин шароитларга солинар, уларнинг арз-додини ҳеч ким тингламас эди. Чунки Ватанга керак бўлмаган одам бошқаларга ҳам кераксиз эди. Энг ачинарлиси, ҳатто, қўшни давлатларда ҳам бизга муносабат яхши эмас эди.

    Бугун Ўзбекистон дунёга кенг очилди, дунё Ўзбекистонни тан олди. Фуқароларимиз жаҳоннинг исталган жойида эркин бўлиб, ўзи истаган иш билан шуғулланмоқда. Элчихона ва консулликлар ҳар бир ватандошимизнинг шаъни, тақдири учун қайғурмоқда. Турли сабаблар билан ўзга юртда вафот этган фуқароларимизнинг ватанга қайтарилишида давлатнинг бош-қош бўлиши бу йўлдаги инсонпарвар амаллардандир.

    Инсон учун энг буюк фожиа қадр топмаслик, бировга кераксиз бўлиб яшашдир. Ўзга юртда юрган одам эса, бегона элларда хоки қаровсиз қолишидан қўрқади. Шукрона келтириш керакки, бугун ватандошларимизда бундай қўрқув йўқ. Бугун ҳар бир ўзбекистонликнинг Ватанда, дунёда ўз ўрни бор. Ватанга кераклигингни ҳис қилиб яшашдан ортиқ бахт бўлмаса керак…


    Рустамжон Умрзоқов,

    ФарДУ катта ўқитувчиси


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates