Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаган шахслар ушланди

    Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Ховос туманида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича ўтказилган рейд давомида фуқаро Т.Х. тумандан оқиб ўтувчи зовурдан ов қоидаларини бузган ҳолда 4 турдаги 27 та балиқларни овлагани, булардан 9 та балиқ меъёридан (5 кг) ортиқча эканлиги аниқланди. Натижада ҳайвонот дунёсига 14 млн 960 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

    Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига кўра, табиий сув ҳавзаларида жисмоний шахсларга спорт-ишқибозлик турида 1 сутка ичида 5 кг.гача миқдорда бўлган балиқни овлашга рухсат этилади.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 90-моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Т.Х. базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари — 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. У қилмиши учун жами 20 миллион 60 минг сўм (жарима ва зарар) тўлайдиган бўлди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates