Фуқароларни чет элга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

    Хорижий давлатга юборишни ваъда қилган шахснинг ёнидан қалбаки 8 400 АҚШ доллари чиқди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида "L." номли "Hostel" олдида ўтказилган тезкор тадбирда хорижий давлат фуқароси М.С. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро З.А.ни Англия давлатига бориши учун 850 АҚШ долларига виза олиб беришини айтиб, шундан 350 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Бундан ташқари, М.С.нинг ёнидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган 84 дона 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 8 400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates