Ҳиндистонда кўчки оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

    Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида кўчки оқибатида камида 19 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Indian Express газетаси хабар берди.

    Штатнинг шимоли-шарқий қисмидаги тоғли ҳудудларда кўчки содир бўлди. Юзлаб одамлар вайроналар остида қолиб кетган бўлиши мумкин. Расмийлар ҳозирча қурбонларнинг аниқ сонини айта олмаяпти.

    Ҳодиса юз берган жойда қутқарувчилар ишламоқда. Уларга ҳарбийлар қўшилди ва ҳарбий ҳаво кучларининг учта вертолёти юборилди. Ёғаётган кучли ёмғир уларнинг ишини қийинлаштирмоқда.

    Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва товон пулини эълон қилди, деб хабар беради tass.ru.



    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates