Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Шу йилнинг 28 июль куни Наманган вилоятида Маданият вазири Вазир Озодбек Назарбеков томонидан вилоятнинг Давлатобод, Янги Наманган, Мингбулоқ, Норин, Наманган, Тўрақўрғон туманларининг маданият бўлимлари масъулларига "Дамас" русумли автотранспорт воситаларининг калитлари тантанали топширилди.
Вилоятда Президентнинг 2022 йил 2 февралдаги "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 112 сонли Қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, республикадаги барча ҳудудларга босқичма-босқич жараён амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: 2023 йилда вилоятнинг 8 та (Поп, Чуст, Косонсой, Чортоқ, Уйчи, Учқўрғон, Наманган шаҳар, Янгиқўрғон) туманларида фаолият юритаётган маданият бўлимларига "Damas" русумли автотранспорт воситалари топширилган эди.