Йилдан йилга амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ривожланиш йўлида қилинаётган ҳаракатлар натижасида одамларо турмуши тобора обод бўлибб бормоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбари бошчилигида барча вазирлик идора ва ташкилот раҳбарлари маҳаллалар кесимида аҳоли билан мунтазам алоқа ўрнатиб, уларниг муаммо ва камчиликларини ўрганаётгани диққатга сазовордир.
Жумладан, пойтахтимизнинг Олмазор тумани Охунгузар маҳалласида истиқомат қилувчи Дилором Зоитованинг доимий тарзда яшаб келаётган хонадони яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги юзасидан қилган мурожаати Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилиб, тегишли ёрдам кўрсатилиши белгилаб олинганди. Шундан сўнг бир нечта ҳомийлар жалб этилиб, ушбу фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди ва у истиқомат қилаётган хонадон янгидан қурилиб, қулай ва шинам ҳолатда ўз эгаларига топширилди.
Пойтахтимизнинг 4-сектор ҳудудига қарашли манзилларда саховат ва кўмакка муҳтож ҳамюртларимиз ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. Бошқарма бошлиғи ҳамда ишчи гуруҳ вакиллари томонидан хонадонбай жойига чиққан ҳолда фуқароларнинг муаммолари тингланиб, уларга ижобий ечим топиш чоралари кўрилмоқда.