Ўзбекистонга Миср Араб Республикасидан гепатит С га қарши дори воситалари етиб келди

    Гепатит С аниқланган беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади.

    Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институтида Ўзбекистонга Миср Араб Республикасининг беғараз ёрдами — гепатит С вирусига қарши дори воситаларининг қабул қилинишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

    Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амира Фахми хоним, Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ ва Африка бўлими бошлиғи Исматилла Файзуллаев, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директори Эркин Мусабаев ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 200 миллион киши гепатит C вируси билан касалланмоқда. 2020 йилги маълумотларга кўра, ҳар йили 350 мингдан ортиқ бемор гепатит C асоратлари туфайли вафот этади. Бутунжаҳон гепатит альянсининг 2021 йил июлдаги маълумотларига кўра, гепатит B ва C вируси сабабли ҳар йили 1,4 миллион одам вафот этади. Бу эса ОИВ/ОИТС ва безгакдан кўпроқ деганидир.

    Республикамизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан ҳамкорликда оилавий поликлиникаларда бепул скрининг жараёнлари давом этмоқда.

    Миср ҳукумати томонидан беғараз ёрдам сифатида юборилган гепатит С вирусига қарши умумий қиймати 302 минг АҚШ долларига тенг 15 минг дона «Софосбувир» ва 15 минг дона "Даклатасвир" (жами 30 минг дона) дорилар Республикамизда скрининг текширувларида вирусли гепатитнинг “С” тури аниқланган беморларга бепул тарқатилади.

    Маълумот учун: Гепатит С аниқланган беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади, дейди Санэпидхизмат Матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates