Фуркат Сиддиқов АҚШнинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Пол Политесни қабул қилди

    Халқаро ҳамкорлик 22 декабр 2022 831

    2022 йил 21 декабрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фуркат Сиддиқов АҚШнинг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Пол Политесни қабул қилди.

    Учрашувда 2022 йил 13 декабрда Вашингтонда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилиши якунлари, таълим соҳасидаги Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш истиқболлари, шунингдек, минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама этилди.

    2022 йилги Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик якунлари, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашув якунида яқин алоқаларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди, шунингдек яқин келажакда қўшма тадбирларни амалга ошириш режалари келишиб олинди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates