Қабулдан кейин туман ҳокими мазкур хонадонда бўлиб, уларнинг яшаш шароитини яқиндан ўрганди. Маълум бўлишича, оила соҳиби бир неча йиллардан буён хорижда. Аммо фарзандларининг моддий таъминоти учун етарли маблағ жўната олмайди.
Шу боис, Наргиза Темирова икки нафар вояга етмаган фарзанди билан икки хонали абгор уйда умргузаронлик қилади.
Шу тариқа туман ҳокимлиги ташаббуси билан мазкур оила учун уч хонали янги, шинам уй қуриб битказилди. Субсидия асосида тикув машинаси, соғин сигир, фарзандлари учун кийим-бош, моддий ёрдам пули, озиқ-овқат маҳсулотлари ажратилди.
Юртимизда ўзаро меҳр, оқибат, хайр-саховат шукуҳи ҳукмрон бўлган шу кунларда Темировлар оиласига янги уй калитлари тантанали равишда топширилди.