Фурқат ва Бешариқ туманларида муҳташам ДХМ биноси қурилишига илк пойдевор қўйилди

    Мамлакатимизда 13 сентябр 2021 1771

    Яқин кунларда Фарғона вилояти Фурқат туманининг қоқ марказида замонавий барча шароитларга эга 18-Давлат хизматлари маркази биноси қад ростлайди.

    ДХА Фарғона вилоят бошқармаси сурати

    Давлат хизматлари агентлиги маблағлари ҳисобидан қурилаётган ушбу икки қаватли бинодан Давлат хизматлари маркази билан биргаликда туманнинг адлия ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ҳам жой олади.

    Илк пойдевор қўйиш маросимига бағишланган тадбирда ДХА Фарғона вилоят бошқармаси вакиллари бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда туман фаоллари иштирок этди.

    Пойдевор қўйиш маросимида «Уста Юсуфжон наққош» оилавий корхонаси уста наққоши – Ўзбекистон Халқ устаси, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Муҳаммадали Юнусов бошчилигидаги фаоллар иштирок этди.

    Куннинг иккинчи ярмида Тожикистон сарҳадларига ёндош ҳудуд Бешариқ туманида ҳам 19-Давлат хизматлари маркази янги биносига тантанали пойдевор қўйиш маросими ташкил этилди. Тадбирда ДХА вилоят бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари, фаоллар жам бўлди. Давлат хизматлари агентлигининг маблағлари эвазига қад ростлаётган Давлат хизматлари марказининг янги биносидан яқин кунларда «Ўтган кунлар» романи қаҳрамони Юсуфбек ҳожи айтганидек, «Бу даргоҳдан ҳеч ким норизо бўлиб кетмайди». Анъанавий архитектура ва жаҳон меъморий дизайни билан уйғунликда қурилаётган марказда барча қулайликлар яратилади.

    Бир сўз билан айтганда, ҳар икки туманлар марказида, аҳоли учун қулай ҳудудда давлат хизматчилари ҳамда фуқаролар учун ҳам барча шароитларга эга бўлган марказ биноси кўп йиллар халқимизга беминнат хизмат қилишни бошлайди, деб хабар беради ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates