Ғафур Ғулом боғи "Dream Park"  тест режимида фаолият бошлади

    Тошкент шаҳрида жойлашган Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида таъмирлаш ишлари ниҳоят якунига етмоқда. Ҳозирда боғ тест режимида фаолият бошлади.

    Бу ҳақда Чилонзор туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, яъни ўрнатилган ускуналар аҳоли хавфсизлиги учун қайта-қайта синовлардан ўтказилмоқда. Тозалаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

    Айтиш жоизки, боғнинг реконструкция концепцияси ўзининг ёндашуви билан ажралиб туради.

    — Биз фақатгина пойтахтнинг энг йирик яшил ҳудудларидан бирини сақлаб қолишни эмас, балки ҳудудни янги ва турли дарахтлар, буталар ва гуллайдиган ўсимликлар билан тўлдиришни ҳам ўз олдимизга вазифа сифатида қўйгандик, – дейди Ғафур Ғулом боғи директорининг ўринбосари Зафар Мирзаулуков. — Тез орада бу ерда табиат билан уйғунликни сақлаган ҳолда, ҳақиқатда ҳам дам олиш мумкин бўлади.

    Айтиш жоизки, боғнинг аввалги табиатини тиклаш учун кўп куч ва маблағ сарфланди. Боғ барча раста, кафе ва кабоб тайёрлайдиган жойлардан тозаланди. Катта эътибор ландшафт дизайнига қаратилди ва бунда боғ максимал даражада табиий бўлиб, уйғунлик сақлаб қолинди. Асосийси, боғдаги дарахтлар тўлиқ сақланиб қолинди ва суғориш тизими тўлиқ ўзгартирилди.

    Мамнуният билан айтиш жоизки, Ғафур Ғулом боғи «экофрендли» услубида янгиланди. Масалан, энг кичик ташриф буюрувчилар учун ўйин майдонларида хорижда ишлаб чиқарилган тўлиқ табиий композицион материаллардан бўлган турли арқонли зиналар, қоялар ва канатлар ўрнатилди.

    Боғга, яна битта диққатга сазовор нарса – чархпалак қайтарилди. Аттракциондан пойтахтимизга ажойиб манзара очилди. Тошкентда бундай баландликдан шаҳар кўринишидан завқланиш мумкин бўлган жойлар унчалик ҳам кўп эмас. Албатта, ушбу аттракцион ёпиқ кабинкалар ва кондиционерлаш тизимига эга замонавий жиҳозланди.

    Пиёда сайр қилиш ва югуриш йўлакларига жой бўшатиш учун боғда аттракционлар сони камайтирилган. Бунда ташкилотчилар аттракционларни уларнинг анча замонавий ва хавфсиз турларига ўзгартирди.

    Боғ ҳудудида жойлашган иккита кўл тўла таъмирланиб, гидротизимлар тўлиқ ўзгартирилди, шунингдек, кўлларнинг атрофида пляж зоналари ва табиат қуршовида дам олиш учун жойлар яратилди. Кўлларнинг бирида қайиқ ва катамаранлар сақлаб қолинмоқда, иккинчи кўл эса ўрдаклар учун ажратилган.

    Шуни қувонч билан айтиш мумкинки, туманимизнинг гўзал ва шинам дам олиш маскани тез кунларда ўз фаолиятини бошлайди ва боғ болажонларнинг шўх қийқириқларию, ёқимли мусиқалар садоси остида аҳолимизни ҳордиқ чиқаришга чорлаб қолади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates