Семинарда Тўрткўл тумани ҳокими Рустам Шамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Зоҳиджон Зиядуллаев, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, агроинспекцияси бўлими раҳбарлари, ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими масъуллари ва агроном-энтомологлар, ғаллачилик йўналишидаги кластерлар ҳамда “Ifoda” компаниясининг тумандаги вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар кузги буғдой ҳосилдорлиги ва дон сифати ўсимликнинг ўсиш даврида етарли миқдордаги зарур минераллардан иборат озуқа элементлари билан таъминланиш даражасига боғлиқ эканлигини қайд этди. Кузги буғдойни озиқлантиришда минерал ўғитлар тўғри танлаб қўлланилса, буғдойдан юқори ва сифатли ҳосил олиш мумкинлиги таъкидланди.
Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири











