Гаровга қўйилган иссиқхона бузиб ташланди

    Фермер хўжалиги раҳбари гаровга қўйилган 616,1 млн сўмлик иссиқхонани бузиб ташлаб, жиҳозларини бошқа мақсадларда ишлатиб юборган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан “Халқ банки” Янгибозор филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

    Аниқланишича, “З.Б.” фермер ҳўжалиги раҳбари З.Қ. наслли қорамол сотиб олишга ажратилган 237,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит таъминоти учун гаровга қўйилган 616,1 млн сўмлик иссиқхонани бузиб ташлаб, жиҳозларини бошқа мақсадларда ишлатиб юборган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates