Унда қайд этилишича, Ўзбекистонда 2022 йилда иссиқхона маҳсулотлари етиштириш ҳажми 2021 йилга нисбатан 11,1 фоизга, иссиқхона помидорлари етиштириш эса 26 фоизга ошган. Шу билан бирга, иссиқхона маҳсулотларининг умумий ҳажмида помидорнинг улуши сезиларли даражада ошган.
«East Fruit» экспертларининг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига таяниб маълум қилишларича, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон иссиқхоналарида 301 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган бўлса, унинг 211 минг тоннаси помидор маҳсулоти ҳиссасига тўғри келади.
Мақолада қайд этилганидек, иссиқхона маҳсулотларининг умумий ҳажмида помидорнинг улуши 2022 йилда 61,6 фоиздан 70,1 фоизга ошган.
“Вазирлик маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 3 минг 157 фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналари иссиқхона ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Улар тасарруфидаги иссиқхоналарнинг умумий майдони 6 минг 300 гектарни ташкил этади”, деб ёзади «East Fruit» портали.