Техник сувдан ичимлик суви ишлаб чиқарилади

    Энергетика 15 сентябр 2021 2424

    Газли газни қайта ишлаш заводида ичимлик суви ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли Газли газни қайта ишлаш заводларига етказиб берилаётган техник сувдан сифатли ичимлик суви тайёрлаш қурилмасини харид қилди.

    Бу борада «EKO QOʼMPANI» хусусий фирмаси билан «Тескари осмосли сув тозалаш қурилмаси» етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.

    Ҳозирги даврда тескари осмос системалари, сув тозалаш ускуналари бозорида кенг тарқаляпти. Тескари осмос системалари маиший хўжалик ва ичимлик сувларни тозалаш учун мўлжалланган бўлиб, ер ости, шўр сувларни чуқур тозалаб, 90-99 фоизгача ичида бўлган моддалардан фильтрлайди.

    Газли газни қайта ишлаш заводи ва «EKO QOʼMPANI» хусусий фирмаси мутахассислари билан биргаликда «Тескари осмосли сув тозалаш қурилмаси» ўрнатилди ва ишга туширилди.

    Ушбу сув тозалаш қурилмаси соатига 500 литр ичимлик сувини қайта тайёрлаб, ишчи ходимларга етказиб беришга хизмат қиляпти, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates