Тарих – инсониятнинг ортга қайтариб бўлмайдиган, қайта ёзилмайдиган нодир ўтмиши, кашф этилмаган буюк хазина.
Аёнки, холис ва ҳаққоний, адолатли ёритилган тарихий ҳақиқатларгина халқнинг бебаҳо мулкига айланади.
Шу маънода шўролар замонида «ғоят зиддиятли ва мураккаб шахс» сифатида талқин қилинган ҳарбий арбоб, маърифатпарвар инсон Жўрабек Қаландар қори ўғли тақдири ҳақида мустақиллик даврига келибгина тўғри, холис баҳони айтиш имконига эга бўлдик.
Мазкур китобда муаллифлар бир ярим асрдан кўпроқ давр аввал Туркистон заминида рўй берган ҳодисотлар, тахт ва мансаб, бойлик талашиш ортидан келиб чиққан уруш-низолар, талотумларни бугунги кун назари билан таҳлил қилган.
Ўйлаймизки, ушбу тарихий-ҳужжатли бадиа барча қатламдаги ўқувчиларни кенг мушоҳадага чорлайди.