“Ксантен ва Дуйсбург шаҳарлари ўртасидаги темир йўлда содир бўлган ҳодисада 13 киши жароҳат олди”, дейилади маҳаллий полицияга таяниб тарқатилган хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчи поезди ҳозирча номаълум сабабларга кўра қўшни йўлга чиқиб кетган ва у ерда юк поездининг локомотиви билан тўқнашган. Шундан кейин иккала поезд ҳам рельсдан чиқиб кетмаган.
Шифокорларнинг аниқлик киритишича, тўқнашувда жабрланган 13 нафардан учтаси жиддий тиббий ёрдамга муҳтож, деб хабар беради rg.ru.