Германиянинг Textima компанияси Наманганда ваколатхонасини очади

    Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Германияда бўлиб турибди

    Ташрифнинг биринчи куни вилоят раҳбари “Textima Export Import”компанияси раҳбари Хайке Хундертмаркт билан учрашув ўтказди.

    Унда текстиль ва саноатнинг бир қатор йўналишларида жаҳон миқёсида муваффақиятли фаолият юритиб келаётган, узоқ йиллик тажрибага эга компания билан икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

    Унинг якунига кўра Наманганда компаниянинг ваколатхонаси очиладиган бўлди.

    Шунингдек, Наманган тўқимачилик саноати институти билан уч томонлама меморандум имзоланди. Келишувга кўра, Тўқимачилик технопаркида “Textima Export Import” компаниясининг “Текстил компаниялари ускуналари шоуруми” ташкил этилади.

    Вилоят раҳбари Хундертмаркт хонимни Наманган таклиф этди. Делегациянинг ташрифи давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates