Германиянинг тил бўйича сертификат берадиган марказлари билан ҳамкорлик ўрнатилади

    Таълим 14 апрел 2023 1205

    Германиянинг тил бўйича сертификат берадиган марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама этилди.

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Германия Федератив Республикаси «GP Gunter Papenburg AG» компанияси Бошқарув кенгаши аъзоси Ангела Папенбург билан учрашди.

    Ўзбекистондаги профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига немис тилини ўргатиб, кейинчалик уларни Германияда маълум бир мутахассислик бўйича тайёрлаш масаласи муҳокама этилди. Шунингдек, немис тилини билиш даражасини белгиловчи сертификатлар берадиган Германиядаги махсус марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.

    Бунда машинасозлик, йўл қурилиши каби тор мутахассисликларга эътибор қаратилди. Юртимиздаги профессионал таълим муассасалари билан ҳамкорликда тор мутахассисларни тайёрловчи марказ очиш масаласи бўйича ҳам фикр алмашилди, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates