Гидроэнергетика: халқаро анжуман иш бошлади

    Бугун Тошкент шаҳри саккизинчи бор ўз ишини бошлаган халқаро анжуман 20 дан ортиқ мамлакат вакилларини жамлади.

    “Ўзгидроэнерго” АЖ матбуот хизматининг қайд этишича, уч кун давом этадиган конгресс ва унинг доирасидаги кўргазма минтақалардаги гидроэнергетика соҳасининг ривожланиши ва тараққий этиши, тармоқ иншоотларн қурилиши, модернизацияси, муаммо ва истиқболлари бўйича ўзига хос ўзаро тажриба алмашиш, узвий ҳамкорлик ўрнатиш ва мулоқот қилиш майдончасига айланади. Кўргазмада иштирокчи компаниялар фаолияти ва инновацион лойиҳаларига доир таклиф ҳамда тақдимотларга алоҳида эътибор қаратилган.

    Пойтахтимиз бундан бундан уч йил олдин ҳам ана шундай конгресга мезбонлик қилган эди, дейди “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти масъул ходими Нодирбек Акчабоев. — Айниқса, кейинги йилларда мамлакатимизда соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани хорижий ивесторларни ўзига жалб этгани ҳолда, истиқболли лойиҳаларда иштирок этишга бўлган интилишлари ҳам кучайиб боряпти. Хусусан, юртимизда ГЭСларнинг умумий сони 2017 йилдаги 37 тадан 60 тага ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми эса 1 856 МВтдан 2 233 МВтга етказилди, қўшимча равишда қарийб 400 МВт қуввати яратилди.

    Дастлабки ўрганишларга кўра, юртимиздаги гидроэнергетика салоҳияти 8 000 МВтни ташкил қилади. Лекин ҳозир бунинг 2 200 МВти ишлатилмоқда, холос. Соҳага хорижий инвестиция ва хусусий секторни жалб қилиб, 2030 йилга қадар жами қувватларни 6 000 МВтга етказиш белгиланган. Бунинг учун ҳуқуқий, иқтисодий шароитлар яратилган. Жумладан, кичик ва микро ГЭСларни қуриш истагидаги тадбиркорларга ерларни 20 йил муддатга ижарага бериш, улар ишлаб чиқарган электрни давлат томонидан кафолатли сотиб олиш тизими жорий қилинган.

    Таъкидлаш жоиз, ушбу халқаро анжуман гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, соҳадаги янги инновацион технологиялар ҳамда хорижий инвесторлар (молиявий институтлар, банклар)ни фаол жалб этиш, етакчи лойиҳа институтлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда амалдаги алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    “China Southern Power Grid International” (Жанубий Хитой электр тармоқлари) давлат энергетика компанияси мамлакатимиздаги мазкур соҳанинг энг йирик корхоналаридан бири ҳисобланади, — дейди мазкур компания вакилии Гуа Хайеренг. — У 2002 йилда ташкил этилган, бош қароргоҳи Гуанчжоу шаҳрида жойлашган, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашга ихтисослашган. 2023 йил октябрь ойида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ билан компания ўртасида “Бир макон, бир йўл” саммитида қуввати 600 МВт бўлган “Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Юқори Пском ГТЭС қурилиши” лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан келишуви имзоланганмиз. Айни пайтда ушбу йирик иншоотнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ниҳоясига етказилган, тез орада қурилиш ишларига киришамиз. Бугунги анжуман доирасида ҳамкорларимиз билан янги лойиҳалар устида ҳам фикр алмашяпмиз, инновацион технологияларимизни таклиф этяпмиз.

    Эслатиб ўтамиз: “Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий” халқаро конгресси ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинади. Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Грузия, Эрон, Арманистон, Россия давлатлари унинг асосий иштирокчилари саналади.

    Абдурауф Қоржовов

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates