Гидрометеорология хизмати: чоршанба куни ёмғир ёғиши кутилади

    Мамлакатимизда 27 март 2023 3459

    Эртага республика ҳудудининг катта қисмда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Чоршанба куни ҳудуднинг катта қисмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

    Чоршанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

    Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

    Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати кечалари 9-14 дажара, кундуз кунлари 27-28 мартда 22-27 дажара, 29-31 мартда 20-25 дажара атрофида бўлади.

    27-28 мартда шимолда ва чўл ҳудудларда, 29 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин.

    Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 28-31 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Пойтахтимизда: ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 27-28 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 29-30 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Шамол асосан кучсиз эсади, фақат 29 мартда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-28 мартда кечаси 9-11 дажара, кундузи 24-26 дажара, 29-30 мартда кечаси 11-13 дажара, кундузи 20-22 дажара бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази.